Тошкентда Қатар элчихонаси очилди
Кеча, 7 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қатар Давлати ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Томонлар делегацияларига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Қатар Давлати ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад Ал-Мурайҳи бошчилик қилган.
Маслаҳатлашувда сиёсат ва дипломатия, савдо ва иқтисодиёт, транспорт, энергетика, фан ва маданият соҳаларида Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигини янада жадаллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинган.
Шундан сўнг, Қатар давлатининг Тошкентдаги элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter