Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Чирчиқ дарёси бўйида «Дарё бўйи» мажмуаси барпо этилади

Тошкентда Чирчиқ дарёси бўйида «Дарё бўйи» мажмуаси барпо этилади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкентда сайловчилар билан учрашув вақтида шаҳарда амалга ошириладиган ободончилик ишлари ҳақида айтиб ўтди. Амалдаги давлат раҳбари айниқса яшил ҳудудларни кўпайтириш заруриятини таъкидлади.

— Тошкентни юқорига қаратиб қурганимиз яхши, аммо шаҳарга келган меҳмонлар яйраб нафас олиб, ҳордиқ чиқариб кетиши ҳам керак. Шунинг учун яшил ҳудудлар, хиёбонларни кўпайтиришни режалаштирганмиз, — деди Шавкат Мирзиёев.

Маълум этилишича, Чирчиқ дарёсининг шаҳардан ўтувчи 16 километр қисмини ободонлаштириш ҳисобига, 306 гектар майдонда рекреацион зона, пиёда йўлаклари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини қамраб олган «Дарё бўйи» мажмуаси барпо этилади.

Натижада шаҳардаги «яшил майдонлар» улуши ҳозирги 16 фоиздан, 30 фоизга етказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг