Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ўндан ошиқ давлат делегациялари йиғилади: тафсилотлар

Тошкентда ўндан ошиқ давлат делегациялари йиғилади:  тафсилотлар

2024 йилнинг 15 апрель куни Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди

Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари – Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Кенгашга аъзо давлатлар – БАА, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Саудия Арабистони, Ўмон давлатларидан делегациялар иштирок этиши кутилмоқда.

Йиғилишда 2023 йил 19 июль куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш, сиёсат, хавфсизлик, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, 2025 йилда Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувга тайёргарлик кўриш бўйича фикр алмашилади.  

Учрашув якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг