Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» вакили Ўзбекистон билан авиация техникаси атрофидаги қарама-қаршиликлар ҳақида гапирди

«Толибон» вакили Ўзбекистон билан авиация техникаси атрофидаги қарама-қаршиликлар ҳақида гапирди

Суҳайл Шаҳин.

«Толибон» матбуот котиби Суҳайл Шаҳин авиация техникаси атрофидаги қарама-қаршиликлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, улар қардош давлатлар билан муносабатларимизга таъсир қилмаслигини таъкидлади.

У Ислом Aмирлиги Ўзбекистон билан азалдан яхши муносабатларга эга бўлгани ва эга эканлиги ҳамда бу давлат узоқ вақтдан бери «Толибон»нинг сиёсий раҳбарияти билан яхши алоқа ўрнатганини таъкидлади.

«Ўзбекистон Афғонистон халқига бир неча бор инсонпарварлик ёрдами жўнатган, бунинг учун биз ундан миннатдормиз. Бу давлат Афғонистондаги мегалойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш ниятида. Биз иккаламиз ҳам мусулмон давлатмиз ҳамда бир-биримиз билан тинчлик ва биродарликда яшашни хоҳлаймиз. Биз бу ва бошқа ҳар қандай масалани дипломатия йўли билан ҳал қилишимизга ишонаман», деган Суҳайл Шаҳин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг