Тожикистон президенти шу ҳафта Ўзбекистонга келади
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2-3 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда тожик нашрлари хабар тарқатган.
Икки кунлик ташриф давомида у Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши, бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Шунингдек, ташриф чоғида инвестиция форуми, тадбиркорлар учрашуви, минтақавий илмий-амалий анжуман ва бир қатор маданий тадбирлар ҳам ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter