Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТИВ: «Ўзбекистон афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқандда ўтказишга тайёр»

ТИВ: «Ўзбекистон афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқандда ўтказишга тайёр»

Ўзбекистон Дохадаги афғонлараро конференция қарорини ва унинг иштирокчилари томонидан қабул қилинган Тинчлик тўғрисидаги қўшма резолуцияни қўллаб қувватлайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилинган. 

«Ўзбекистон томони инклюзив афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқанд шаҳрида ўтказиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлайди ва бўлажак музокаралар муваффақиятли бўлишига умид билдиради» дейилади баёнотда.

Самарқанд учрашуви ўтказилишининг аниқ вақти афғонлараро музокараларнинг барча иштирокчилари билан келишилганидан сўнг эълон қилинади.

Ўзбекистон Афғонистондаги сиёсий жараён фақат афғон халқи ва унинг раҳбарлигида амалга оширилиши зарурлиги тўғрисидаги ўзининг принципиал мавқеини тасдиқлашини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг