Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев «Обод қишлоқ» дастури бўйича янги қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёев «Обод қишлоқ» дастури бўйича янги қарорни имзолади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Обод қишлоқ» дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»​ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни «ЎзА»да эълон қилинди.

1. 2019 йилда қарорга кўра,  Дастур доирасида қуйидагилар:

-мамлакатимизнинг 159 та туманида 1,6 миллион нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган 478 та қишлоқда амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг асосий кўрсаткичлари;

-амалга ошириладиган чора-тадбирлар учун сарфланиши режалаштирилган 4,8 триллион сўм миқдоридаги харажатларнинг молиялаштириш манбалари;

-умумий узунлиги 5 476 километрдан иборат минтақавий йўллар (ички кўчалар)ни таъмирлаш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари;

-1,3 триллион сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан қишлоқларни ободонлаштириш чора-тадбирлари;

-36 мингдан ортиқ ҳамда умумий узунлиги 2 458 километр бўлган тунги кўча ёритиш ҳамда 21 та алоқа тизимини яхшилаш чора-тадбирлари;

-аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, хусусан 556 та автобекат қуриш ҳамда умумий қиймати 46,3 миллиард сўмлик 189 та замонавий автобуслар харид қилиш бўйича чора-тадбирлар;

-ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 2 219 километр янги тармоқ ҳамда 221 та сув иншоотини қуриш, 729 километр тармоқлар ҳамда 163 та сув иншоотларини реконструкция қилиш чора-тадбирлари;

-361 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан электр ва газ таъминоти тизимини яхшилаш чора-тадбирлари;

-214,2 мингта якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар;

-1 182 та кўп хонадонли уй-жойларни таъмирлаш чора-тадбирлари 10-иловага ҳамда 378 та кўп хонадонли уй-жойлар ҳудудларини ободонлаштириш чора-тадбирлари;

-280 та мактабгача таълим, 510 та мактаб, 237 та соғлиқни сақлаш ҳамда 439 та бошқа ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш чора-тадбирлари;

-жами 2 532 та бозор инфратузилмаси объектларини қуриш ва таъмирлаш юзасидан чора-тадбирлар;

-ирригация-мелиорация соҳасида, жумладан, 296 километр ирригация ва 1 538 километр мелиорация объектларини қуриш ва таъмирлаш, 584 километр ирригация объектларини тозалаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар;

-талаб этиладиган асосий турдаги қурилиш ва пардозлаш материаллари тўғрисидаги кўрсаткичлар;

Дастур параметрлари ижросини ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси  тасдиқланди.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3630-сон қарори билан ташкил этилган «Обод қишлоқ» дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда мазкур қарор параметрларидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқларда 2019 йилда амалга ошириладиган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли вазирлик (идора)лар томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган туман ва қишлоқлар кесимидаги манзилли рўйхатларини тасдиқлайди;

Дастурга киритилган қишлоқ аҳоли пунктларидаги мавжуд уй-жойлар, бино ва иншоотлар, инфратузилма объектлари, ичимлик сув тизимлари, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникацияларининг техник ҳолатини ўрганиб чиқиб, шу асосда 2019 йилда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг «тармоқ жадваллари»ни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ҳамда ижросини таъминлаш чораларини кўради.

Республика комиссияси (А.Раматов)га Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ташаббуслари асосида тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан келишган ҳолда Дастурга қўшимча қишлоқларни киритиш ҳамда амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича иш ҳажмлари ва қийматларига аниқлик ва тузатиш киритиш ҳуқуқи берилди.

3. Дастур доирасида бажариладиган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш, шунингдек, объектларнинг иш ҳажми ва лойиҳа-смета ҳужжатлари қийматининг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўймаслик учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари шахсан масъулдир.

Дастур доирасида бажариладиган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бўйича иш ҳажми ва смета қиймати оширилган тақдирда қўшимча талаб этиладиган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар, идоралар билан биргаликда республика бюджети ва мақсадли жамғармалар ҳисобидан молиялаштириладиган ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш ишларини Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида амалга оширилади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари, шунингдек, вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари тизимидаги буюртмачи хизматлар Дастурга киритилган объектлар бўйича буюртмачи этиб белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг