Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

Бугун, 21 январь куни Бельвю саройида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни Германия Федератив Республикаси президенти Франк-Вальтер Штайнмайер кутиб олди. Бу ҳақда президент матбуот хазмати хабар берди.
Давлатимиз раҳбари фахрий меҳмонлар китобига имзо қўйди.

Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Президентимиз шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Германия давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.
Музокара аввалида Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайерни жорий йилнинг май ойида нишонланадиган Германия Федератив Республикаси ташкил топганининг 70 йиллиги билан табриклади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter