Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Тожикистон билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича янги таклиф берди

Шавкат Мирзиёев Тожикистон билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича янги таклиф берди

Фото: Президент матбуот хизмати

Айни вақтда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давом этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган делегацияларнинг кенгайтирилган тартибдаги учрашуви вақтида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига тўхталди.

Шавкат Мирзиёев ўз чиқиши давомида ҳар икки давлат ҳудудларининг ўзаро алоқаларига урғу қаратишни таклиф этди.

— Тожикистон бизнинг яқин қўшнимиз, ишончли дўст ва стратегик ҳамкоримиздир.

Биз ҳурматли Эмомали Раҳмон билан ҳамкорлик масалалари бўйича гаплашиб олдик. Шу муносабат билан айтмоқчиманки, барча масалалар бўйича батафсил сўз борди. Шу вақтгача кўп ишлар амалга оширилди, аммо ҳали қилинадиган ишлар ҳам етарли.

Ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳар икки давлат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларнинг аҳамияти жуда катта. Ҳудудлар ташаббус билан  чиқиб, ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш учун форумлар ташкил этса, шубҳасиз, ҳамкорлик ҳам янада кучаяди, — деди Шавкат Мирзиёев.

Учрашув давомида ҳар икки давлат ҳудудлари ўртасида бир йилда икки марта форум ўтказиб туриш таклиф этилди. Илк форум кузда Жиззах вилоятида ўтказилиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг