Шавкат Мирзиёев Путинга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 август куни Красноярскда вертолёт қулагани оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Россиянинг Красноярск ўлкасида Ми-8 вертолётининг қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлган эди.
Маълум бўлишича, вертолётлари барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган. Мазкур ҳалокат юзасидан «хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик» бўйича иш қўзатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter