Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Москвадаги Александр боғида гул қўйди (фото)

Шавкат Мирзиёев Москвадаги Александр боғида гул қўйди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига расмий ташриф дастурининг иккинчи кунида Москва шаҳрининг Александр боғидаги Номаълум аскар қабрига гул қўйди.

Кремль деворлари ёнида жойлашган ушбу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида Ватан ҳимоясида мардларча жанг қилган ва ҳалок бўлган миллионлаб аскарлар хотирасига бағишлаб барпо этилган, аждодларимиз жасорати ва матонати рамзидир.

Ўзбекистон Президенти ёдгорликка гулчамбар қўйиб, инсониятнинг тинч келажаги йўлида жонини фидо қилган қаҳрамонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди, дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг