Шавкат Мирзиёев Куба раҳбарига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Кубада содир бўлган самолёт ҳалокати туфайли Куба давлат Мажлиси ва Вазирлар кенгаши раиси Мигел Марио Диас-Канелга ҳамдардлик билдирди.
«Куба халқи учун шундай оғир кунда ҳамдардлигимни қабул қилишингизни сўрайман, ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия изҳор қилиб, жароҳатланганларнинг соғайиб кетишини тилайман», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳалокат натижасида 107 нафар киши ҳалок бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter