Шавкат Мирзиёев Франция тараққиёт агентлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Парижга етиб келиши билан ишни бошлади ва айни пайтда Франция тараққиёт агентлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказмоқда.
Музокаралар якунида умумий қиймати 1 миллиард евродан зиёд бўлган «яшил» иқтисодиёт ва хусусий сектор лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган 2025 йилгача стратегик ҳамкорлик дастури қабул қилиниши кутилмоқда.
Учрашувда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter