Шавкат Мирзиёев Душанбега жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида қатнашиш учун Душанбега жўнаб кетди.
Эстатиб ўтамиз, 27-28 сентябрь кунлари Тожикистон пойтахтида МДҲ давлатлари раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев саммитдаги иштироки давомида бир қатор икки томонлама учрашувларни ҳам ўтказади.
Душанбе саммитида 2019-2023 йилларга мўлжалланган биргаликда жиноятчиликка қарши курашиш чора-тадбирлари давлатлараро дастури, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланиши кутилмоқда.
Шунингдек, ушбу саммит доирасида Шавкат Мирзиёев тожик металлурглари шаҳри — Турсунзодага ташриф буюриши ва «Тожик алюминий компанияси» (ТАЛКО) фаолияти билан танишиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter