Шавкат Мирзиёев Анжей Дуда билан мулоқот қилди
25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Польша Республикаси Президенти Анжей Дуда билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Етакчилар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни, шу жумладан, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги самарали шерикликни давом эттириш масалаларини кўриб чиқдилар.
Давлат раҳбарлари Афғонистондаги воқеаларнинг ривожланиши нуқтаи назаридан минтақадаги жорий вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Польша Президенти фуқароларни Афғонистондан мамлакатимиз ҳудуди орқали Польшага эвакуация қилиш бўйича гуманитар операцияларни амалга оширишга кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун самимий миннатдорлик билдирди.
Афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш мақсадида яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter