Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Александр Вучич: «Сербия россиялик дипломатларни чиқариб юбормайди»

Александр Вучич: «Сербия россиялик дипломатларни чиқариб юбормайди»

Сербия президенти Александр Вучич.

Фото: «Голос.мд»

Бугун, 28 март куни Сербия президенти Александр Вучич Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган ўзаро телефон суҳбати чоғида россиялик дипломатларни ўз мамлакати ҳудудидан чиқариб юбориш кампаниясига қўшилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» агентлиги хабар бермоқда.

«Президент Вучич Владимир Путинга Россияга қарши қаратилган ҳар қандай чора-тадбирларда қатнашмаслигини маълум қилди. Минтақанинг барча давлатлари россиялик дипломатларни ўз мамлакатлари ҳудудидан чиқариб юборган бўлишига қарамасдан, Сербия бундай қилмайди», дея президентдан иқтибос келтиради матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг Солсбери шаҳрида шу йилнинг 4 март куни ГРУнинг собиқ офицери Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлия заҳарланган эди. Расмий Лондон бу ҳодисада Москвани айблаб, рус дипломатларини ўз мамлакати ҳудудидан чиқариб юборишини маълум қилганди. Унинг ортидан АҚШ, Европа Иттифоқи ва яна бошқа бир қатор давлатлар рус дипломатларини ўз мамлакатлари ҳудудидан чиқариб юборишларини маълум қилган эдилар.

Аввалроқ, 100дан ортиқ россиялик дипломат ўз ватанига қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг