Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенат янги қонунни маъқуллади

Сенат янги қонунни маъқуллади

Фото:«Xabar.uz»

Бугун Сенатнинг олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтиши хабар берилганди. 

Мажлисда «Инновацион фаолият тўғрисида»ги Қонун маъқулланди.

Қонунда инновация ва инновацион фаолиятга оид асосий тушунчалар, инновацион фаолиятнинг принциплари ва уни давлат томонидан тартибга солиш механизмлари белгиланмоқда.

Шу билан бирга, инновацион фаолиятга инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш, бу борада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланиши ҳам баён этилган.

Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг