Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайловда ютган партиялар нималарга эга бўлади?

Сайловда ютган партиялар нималарга эга бўлади?

Парламент қуйи палатасига 150 нафар депутат сайланди. Телеграмдаги «Davletovuz» канали сиёсий партиялар сайловдаги натижалари бўйича нималарга эга бўлиши ҳақида ёзди.

Биринчиси, албатта, ҳар бир қўлга киритилган депутатлик ўрнига қараб, сиёсий партиялар давлат бюджетидан пул олади. Сиёсий партиялар фаолиятини молиялаштириш тартибига кўра, жорий йилда партияларга бюджетдан, бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, 91,4 млрд сўм ажратилади. Ушбу суммани партиялар эгаллаган ўрнига мутаносиб равишда олади: ЎзЛиДеП — 32 млрд, «Миллий тикланиш» — 22 млрд, «Адолат» СДП — 14,6 млрд, ХДП — 13,7 млрд, Экопартия — 9,1 млрд сўм олиши керак. Ҳисоб-китоблар бизники, яқинроқ келиши ёки бутунлай бошқача бўлиши ҳам мумкин.

Иккинчиси, шубҳасиз, энг кўп депутатлик ўрнини қўлга киритган ЎзЛиДеП Бош вазир лавозимига номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади. Дарвоқе, ЎзЛиДеП ҳукуматнинг тўлиқ таркибини шакллантиришда эмас, балки Бош вазир лавозимига номзод кўрсатишда конституциявий ваколатга эга. 

Учинчиси, сиёсий партиялар қўлга киритган ўринларига қараб парламент палатасидаги қўмиталар раислари, уларнинг ўринбосарлари ва аъзоларига эга бўлади. Бундан ташқари, сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари, қоида тариқасида, спикернинг ўринбосарлари бўлишади.

Ва тўртинчиси, ғирт «ўзбекона демократия» бўлиб, сиёсий партиялар ҳукуматда ўз портфелларига эга бўлади. Шунда гўёки умуммиллий коалицион ҳукумат шакллантирилган бўлади. Шунинг учун ҳукумат аъзолари, ҳуқуқ-тартибот ва кучишлатар тизимлар раҳбарларидан ташқари, у ёки бу сиёсий партия аъзоси ҳисобланади. Масалан, ХДПда Бош вазир биринчи ўринбосари, транспорт вазири Очилбой Раматов, «Адолат» СДПда адлия вазири Русланбек Давлетов, соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов бор. Бошқа партияларда ҳам худди шундай ҳукумат аъзоларини топиш мумкин.

P.S.: Дарвоқе, турли тушунмовчиликлар бўлаётгани учун шуни айтмоқчимизки, Вазирлар Маҳкамасининг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши янги шакллантирилган Сенатнинг биринчи мажлиси ўтказилган кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига Бош вазир томонидан ёзма мурожаат бериш орқали амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг