Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сиёсий партиялар ўз ваколатли вакиллари бўйича мурожаат қилиб бўлди

Сиёсий партиялар ўз ваколатли вакиллари бўйича мурожаат қилиб бўлди

Сиёсий партияларнинг ўз ваколатли вакилларини тайинлаганлиги ҳамда уларни ўрнатилган тартибда рўйхатга олиш ва белгиланган намунадаги мандатни бериш ҳақидаги мурожаатлари Марказий сайлов комиссиясига келиб тушиши бугун ўз якунига етди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 27 июль куни Ўзбекистон экологик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси ҳамда Халқ демократик партияси ваколатли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаатлари қабул қилинган.

26 июль куни эса Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси томонидан мурожаатлар келиб тушган эди.

Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан тавсия этилган ваколатли вакил номзодига тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиб, уч кунлик муддатда уни рўйхатга олади ва унга белгиланган шаклда мандат беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг