Россиянинг Афғонистондаги консуллиги Термизга кўчирилгани расман тасдиқланди
Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ю.Кабулжанов қатор ОАВлар томонидан Россия Федерациясининг Ҳайратон шаҳридаги (Афғонистон) Консуллик муассасаси ходимлари Термиз шаҳрига кўчирилгани тўғрисидаги мурожаатларига изоҳ берди.
«Дарҳақиқат, ҳозирги вақтда Россия Федерациясининг Ҳайратон шаҳрида (Афғонистон) консуллик муассасасида фаолият юритган дипломатлар Ўзбекистон ҳудудига муваффақиятли тарзда олиб келинди».
Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда кучайиб бораётган сиёсий танглик туфайли бир неча ўнлаб афғон аскарлари чегарани кесиб ўтгани ҳам хабар қилинганди. Сўнгги марта Ташқи ишлар вазирлиги 27 июнь куни 44 киши чегарани кесиб ўтганини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter