Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони Ўзбекистонга келди

1 март куни Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-палковник Александр Лапин бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда 2017 йилнинг октябрида «Фориш» тоғ полигонида (Жиззах вилояти) икки мамлакат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик ҳамда Россия—Ўзбекистон қўшма ҳарбий машғулотлари ҳам ёд этилди, унда Россия Марказий ҳарбий округига қарашли тоғ-ўқчи бўлинмаларини жалб этилганди.

Александр Лапин Ўзбекистон Россиянинг стратегик ҳамкори ҳамда Марказий Осиё минтақасида хавфсизликнинг кафолати эканлигини билдирди.
Александр Лапин Россия армиясининг Яқин Шарқдаги жанговар ҳаракатлари ҳақида маъруза ўқиб, академия шахсий таркиби билан тажрибаларини бўлишди.
Эртага, 2 март куни Россия Федерацияси делегацияси Самарқанд шаҳрига ташриф буюради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter