Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасида теледебат ўтказилади

Президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасида теледебат ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан 25 июн куни соат 18:00 да Президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасида тeлeдeбат бўлиб ўтади.

Теледебатни «Ўзбекистон 24», «Ўзбекистон», «Маҳалла», «UzReport», «Ренессанс» ва «ЗўрТВ» телеканалларида ўзбек тилида (сурдо таржима билан);

«Ёшлар» телеканалида инглиз тилидаги таржимаси билан;

«Дунё бўйлаб» ва «Тошкент» телеканалларида рус тилидаги таржимаси билан;

«Қорақалпоғистон» телеканалида қорақалпоқ тилидаги таржимаси билан томоша қилишингиз мумкин.

Теледебат давомида номзодларнинг иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида илгари сураётган ғоялари, режалари ҳақида билиб олишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг