Президент Туркманистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан бугун, 20 октябр куни расмий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди.
Бўлажак олий даражадаги музокаралар чоғида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади. Саммит якунида устувор йўналишлар бўйича ўндан зиёд ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.
Ашхобод шаҳрида «Тошкент» боғининг очилиши, «Хоразм–Тошовуз» чегараолди савдо маркази қурилишининг бошланиши ҳам ташрифнинг муҳим воқеалари бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter