Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент сайлови. Навалний ҳамон умидини сўндирмаган

Президент сайлови. Навалний ҳамон умидини сўндирмаган

Алексей Навалний

Фото: «Themoscowtimes.com»

Россия Президенти Владимир Путиннинг энг жиддий рақиби Алексей Навалний мартда ўтказиладиган президент сайловида қатнашишдан четлатилганига қарамай, ҳукуматни ағдариб ташлашдан умидини узганича йўқ. Бу ҳақда «Евронюс» хабар берди.

Сайловларга бир неча ой қолганда, Навалний Россия элитаси вакилларининг қўллаб-қувватлашига эришганини айтмоқда.

— Матбуотда чиқишга тўсиқ қўйилганига қарамасдан, сиёсатга қизиққан киши борки, улар олдида ғолибмиз. Агарда менга сайловда қатнашишга рухсат берилганида, миллий матбуотда чиқиш қилишга қўйиб беришганида, вазият умуман бошқача бўлиши мумкин эди. Лекин муҳит яхши эмас. Шунинг учун ҳам менга сайловда қатнашишга рухсат беришмади, — дейди Навалний.

— Аниқ айта оламанки, ўзини дунё ҳукмдори деб ҳис қиладиган бу одамдан ҳеч кимнинг кўнгли тўлмайди. Суриядаги уруш уни ҳолдан тойдирди. У ерда АҚШ билан бирга уришяптими, Трампга қарши уришяптими, ҳеч ким ҳеч нимани тушунмайди, — деб қўшимча қилади у.

Декабр ойида ўтказилган охирги сўровлар натижаларига кўра, Россияликларнинг 75 фоизи сайловда кўрсатилган 23 нафар номзод орасидан Путинга овоз беришини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, молиявий муаммолар сабабли мухолифат етакчиси Алексей Навалнийга сайловларда қатнашиш тақиқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг