Президент инновацион ривожлантириш стратегиясини Абдулла Ариповга ишониб топширди
Шавкат Мирзиёев бугун, 21 сентябрь куни «2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонни имзолаганди.
Унга кўра, 2019-2021 йилларда Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш стратегиясини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича комиссия тузилди. Унга Бош вазир Абдулла Арипов масъул этиб белгиланди.
Комиссия стратегияни амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда киритади. Ушбу фармон ижросининг бориши тўғрисидаги батафсил ахборотни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter