Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ҳаммасини билади: кўчат экишдаги қўшиб ёзиш ва кўзбўямачиликлар

Президент ҳаммасини билади: кўчат экишдаги қўшиб ёзиш ва кўзбўямачиликлар

Президент ўтказаётган йиғилишда «Яшил макон» дастури доирасида баҳорда 125 миллион туп кўчат экиш режаси ҳақида гап борган. Жойларда ҳақиқатда экилмаган жами 5 миллион туп кўчатларни ҳисоботда қўшиб ёзиш ҳолатлари борлиги айтилган.

«Мавсум тугашига ҳам озгина вақт қолди. Лекин бу борада қилинган ишлар аҳволи мени хавотирга солмоқда. Айрим ҳудудларда ҳали ҳам ишлар номигагина ташкил этилиб, кўзбўямачилик давом этаётгани тўғрисида менда маълумотлар етарли», деган президент.

Шу боис мутасаддиларга апрель ойида барча қолоқликлар ва камчиликларни тўлиқ бартараф этиш топширилган. Умуман, апрель ойи якунига қадар вилоят ҳокимлари тегишли идоралар билан бирга:

  • туманлардаги йирик маҳаллаларга 20-30 минг, ўрта маҳаллаларга – 10-15 минг, кичикларига – 3-5 минг терак қаламчалари;
  • шаҳарларнинг ҳар бир маҳалласига 3-5 минг терак қаламчалари экилишини таъминлаши;
  • автомобиль йўллари бўйида камида 5 миллион туп терак кўчатлари ва қаламчалари экиши керак.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Инновацион ривожланиш ва Қишлоқ хўжалиги вазирликларига теракнинг аллергия чақирмайдиган навларини экиш бўйича ҳудудларга илмий асосланган тавсиялар беришни топширган.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида 5 ёшдан кам бўлмаган мевали ва манзарали дарахтларни тартибли бир текисда ўстириш учун янги тажриба бошланган. Вилоят ҳокимлари ушбу тажрибани ўрганиб, ўзида жорий қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг