Президент энди тадбиркорлар билан ҳар йили учрашади
Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан «Очиқ мулоқот» тадбирини ўтказиш бўйича фармойиш лойиҳаси тайёрланади. Бу ҳақда 2022 йилги давлат дастурида сўз боради.
Унга кўра, ҳар йили «20 август — Тадбиркорлар куни» доирасида Ўзбекистон президенти тадбиркорлар билан «Очиқ мулоқот» тадбири орқали учрашувлар ўтказади.
Бунда:
- «Очиқ мулоқот» давомида билдирилган таклифларни амалга ошириш юзасидан «йўл харитаси»ни тасдиқлаш;
- ҳар бир ҳудуд бўйича аниқ режалар ва эришиладиган мақсадли кўрсаткичларни белгилаб олиш;
- янги ташаббусларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш кўзда тутилади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2021 йил 20 август куни ҳам тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказганди ва унда жами ўн мингга яқин тадбиркор иштирок этган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter