Ўзбекистоннинг қатор дипломатик миссиялари раҳбарларига олий дипломатик мартабалар берилди
Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан қатор дипломатик миссиялар раҳбарларига олий дипломатик мартабалар берилди.
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Фарход Арзиев ва Туркманистондаги элчиси Акмалжон Кучкаровга — Фавқулодда ва Мухтор элчи мартабаси;
Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги элчиси Абат Файзуллаев, ЮНЕСКОдаги доимий вакили Умид Шодиев ва Женевадаги БМТ бўлинмасидаги доимий вакили Улуғбек Лапасовга — 2-даражали Фавқулодда ва Мухтор вакил мартабаси берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter