Ўзбекистоннинг Эстониядаги биринчи элчиси тайинланди
29 октябрь куни Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси Қадамбай Султонов мамлакатимизнинг Эстониядаги биринчи фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Эстония резиденти Керсти Калюлайдга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими давлат раҳбарининг «Кадриорг» саройида бўлиб ўтди.
Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган қисқа суҳбат чоғида Керсти Калюлайд биринчи маротаба Ўзбекистоннинг Эстониядаги элчисини тайинлаши билан Ўзбекистон-Эстония ҳамкорлик даражасини кўтаргани учун Ўзбекистон раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Калюлайд Эстония Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизация қилиш, жамиятни демократлаштиришга қаратилган фаол равишда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга катта аҳамият беришини таъкидлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter