Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили янги лавозимга тайинланди

Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси этиб тайинланди.
Венага тайинланишидан олдин у Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили (2017–2023) лавозимида ишлаган. У 57 ёшда. Ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
1992 йилдан ТИВ тизимида иш бошлаган. Вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Жанубий Кореядаги элчихоналарида турли лавозимларда ишлаган. Фавқулодда ва Мухтор Элчи дипломатик даражасига эга.
Бахтиёр Иброҳимов бу лавозимда 2020-2023 йилларда Вена шаҳрида элчи бўлиб ишлаган Абат Файзуллаев ўрнини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Абат Файзуллаев мамлакатимизнинг Италиядаги элчиси этиб тайинланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter