Ўзбекистоннинг МДҲда раислиги концепцияси эълон қилинди
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг 2020 йилда МДҲдаги раислиги концепциясини эълон қилди.
Ўзбекистоннинг раислиги МДҲни янада ривожлантириш концепцияси ҳамда ташкилот доирасида ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича қабул қилинган режалар ва дастурларга асосланган ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида Давлат раҳбарлари кенгашида, Ҳукумат раҳбарлари кенгашида, Ташқи ишлар вазирлари кенгашида, Иқтисодий кенгашда ва Ҳамдўстликнинг бошқа тузилмалари ҳузуридаги аъзо давлатларнинг доимий ваколатли вакиллари кенгашида, МДҲ Иқтисодий кенгаши ҳузуридаги Иқтисодий масалалар бўйича комиссияда ҳам раислик қилади.
«Ўзбекистоннинг раислиги МДҲнинг асосий ҳужжатларига мувофиқ тарзда ворислик тамойилидан келиб чиқади ва ривожланишнинг жадал динамикасини, иштирокчи давлатлар халқаларининг фаровонлигини ва ҳаёт сифатини юксалтиришни таъминлаш мақсадида биринчи галда ташкилот иштирокчи давлатларининг тенглик, яхши қўшничилик, ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш ва ҳисобга олишга асосланган шерикчилик муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга йўналтирилади» дейилади концепцияда.
2019 йилнинг октябрь ойида Туркманистондаги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида МДҲ раислиги Ўзбекистонга ўтган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter