Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги битим кучга кирди
Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2019 йил 15 апрел куни Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим 2020 йил 22 майдан кучга кирди.
Ҳужжат ноқонуний миграцияга қарши курашиш, икки давлатнинг ҳудудида ноқонуний бўлиб турган шахсларни аниқлаш ва рўйхатга олиш бўйича ҳамкорликни назарда тутади.
Қайд этилган Битим доирасидаги ҳамкорлик манфаатдор Томоннинг ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровномалари асосида амалга оширилади.
Битимда, шунингдек, ноқонуний миграцияга қарши самарали курашиш мақсадида маълумот ва тажриба алмашиш, Томонлар ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда қўшма тезкор профилактик тадбирларни ташкил этиш ҳам назарда тутилган.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter