Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида муаммоли чегара ҳудудлари 208 км қолган – ОАВ
Кеча, 9 август куни Қирғизистоннинг Чолпон-ата шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон делегацияларининг икки давлат ўртасидаги муаммоли чегара ҳудудларни демаркация қилиш масаласида музокара бошланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар Қирғиз Ҳукуматининг чегара масалалари бўйича махсус вакили Назирбек Борубаевга таяниб хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, йиғилиш иштирокчилари умумий чегараларнинг ҳали келишилмаган 208 километрлик участкалари бўйича ҳар икки республика расмийларининг ўз қарашларига ойдинлик киритишни мақсад қилган.
Қирғиз амалдорининг қайд этишича, ҳозирда ўзбек ва қирғиз расмийлари икки давлат ўртасидаги 1170 километлик чегара ҳудудлар бўйича бир тўхтамга келишган ва келишиб олишган.
«Биз ушбу йилда Ўзбекистон билан давлатларимиз ўртасидаги чегара масаласи бўйича музокараларни тўлиқ якунлашни режалаштираяпмиз», – деган Барубаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter