Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг ШҲТдаги ташаббуслари 54 тага етди

Ўзбекистоннинг ШҲТдаги ташаббуслари 54 тага етди

Ўзбекистон ШҲТдаги ташаббуслари 54 тага етди. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳромжон Сотиболдиев маълум қилди.

Экспертнинг айтишича, ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистон кўплаб муҳим ташаббусларни илгари сурган ва бугунга қадар уларнинг жами сони 54тани ташкил қилади.

–Ўзбекистон шу пайтга қадар уч марта ШҲТга раислик қилган – 2005-2006, 2009-2010 ва 2015-2016 йилларда. Мана шу даврларда Ўзбекистон 54 та ташаббусни илгари сурди ва уларнинг асосий қисми амалиётга жорий этилди. Масалан, ШҲТ доирасида минтақавий аксилтеррор тузилмасини ташкил этиш мамлакатимизнинг таклифи ва бу тузилма Тошкент шаҳрида фаолият олиб бормоқда.

Яна бир муҳим ташаббус – ШҲТга янги аъзоларни қабул қилиш механизмини ишлаб чиқиш бўлган. Шундан сўнг Ҳиндистон ва Покистон ташкилотга аъзо бўлди, Эрон ҳам ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланиш арафасида.

Айтиш керакки, Ҳиндистон ва Покистоннинг аъзолиги ташкилотга Жанубий Осиё эшикларини очган бўлса, Эроннинг қўшилиши Яқин шарқ эшикларини очади.

Ўзбекистоннинг 2017 йилдан кейинги ташаббуслари нафақат хавфсизлик, балки иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар, туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қиляпти, – дея таъкидлади эксперт.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг