Ўзбекистон Россиядан 10 та «Ми-35М» вертолёти сотиб олади
Ўзбекистон Россия билан 10 та «Ми-35М» вертолёти сотиб олади. Бу ҳақида ArmHiTec кўргазмаси вақтида маълум қилинган.
«Ми-35М» — жанговар-транспорт вертолёти бўлиб, жанговар ҳаракатлар билан биргаликда юк ташиш ва эвакуация ишларида ҳам қўлланилади. Вертолётни икки киши бошқаради ва 8 йўловчини олиб учиши мумкин.
«Ми-35М» кабинасига 1500 килограмм юк ортиш мумкин. Осма юк сифатида эса 2400 килограмм юкни кўтара олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter