Ўзбекистон можаролар фақат ҳалокатли оқибатларга олиб келади, деган фикрда қатъий – Норов
Ўзбекистон можаролар фақат ҳалокатли оқибатларга олиб келади, деган фикрда қатъий. Мамлакат Ташқи ишлар вазири Владимир Норов «Янги Ўзбекистон – ўзгарувчан ва ўзаро боғлиқ дунёда ишончли ҳамкор» мавзусидаги давра суҳбатидаги нутқида шундай баёнот берди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари қайд этганидек, бугунги кунда прагматик ва конструктив дипломатия ғоят муҳим аҳамиятга эгалигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.
«Ўзбекистон можаролар ва қарама-қаршиликлар фақат ҳалокатли оқибатларга ва ғолиблар бўлмайдиган вазиятларга олиб келади, деган фикрга қатъий амал қилади. Оқилона муросага асосланган дипломатиягина барча томонларнинг манфаатларига тенг ва зиддияциз жавоб беради», – дейди Владимир Норов.
Шунингдек, вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самарали халқаро ҳамкорлик дунёда барқарор, ишончли ва фаровон тараққиётнинг энг муҳим омили бщлиши, муаммоларни ҳал қилиш эса, фавқулодда инқирозли вазиятларни ҳал қилишнинг энг аниқ, мақбул ва самарали йўли экани ҳақидаги фикрларидан иқтисбос келтирган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мавзудаги давра суҳбати бугун, 19 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилди.
Тадбирда Вазирлик раҳбарияти, Тошкент шаҳрида аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар дипломатик миссиялари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари иштирок этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter