Ўзбекистон Лондонга янги элчисини юборди
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Равшан Усмонов Лондонга етиб борди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Равшан Усмонов 2018 йилдан буён Малайзияда элчи эди. У 45 ёшда. Бирмингем университети (Буюк Британия), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Тошкент давлат юридик институти (ҳозирги университет) битирувчиси.
2000 йилдан Ташқи ишлар вазирлигининг ташқи сиёсат бўлимида иш бошлаган, марказий аппаратда ва Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган. Кейин у Ташқи ишлар вазирлигининг Европа давлатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бўйича дирекциясини бошқарган. Франциядаги элчи, шунингдек, Италия ва Португалияда ҳам ишлаган.
Равшан Усмонов 2019 йилдан буён Лондондаги элчи лавозимида ишлаб келган Саид Рустамов ўрнини эгаллади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter