Ўзбекистон элчиси Филиппин президенти билан учрашди
24 июль куни Ўзбекистоннинг Филиппиндаги элчиси Бахтиёр Саидов (қароргоҳи Пекинда) Филиппин президенти Родриго Дутертега ишонч ёрлиқларини топширган.
Суҳбатда Р.Дутерте Ўзбекистон президенти мамлакатда амалга ошираётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юқори баҳо берган.
«Филиппин етакчиси мамлакатларимиз ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг турли жабҳаларида умумий манфаатдорлик кўплигини таъкидлади. Шу ўринда сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, экстремизм, терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш сингари йўналишлар алоҳида қайд этилди», дейилади «Дунё» агентлиги хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter