Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити бошланди

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити бошланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Душанбе шаҳридаги «Наврўз» саройида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммити бошланди. 

Унда кенгашга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакилларидан иборат 30 дан зиёд делегация иштирок этмоқда.

Тадбир олдидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон самимий қутлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Сўнг барча делегациялар раҳбарлари биргаликда суратга тушиш маросимида қатнашди. Тожикистон раҳбари саммитни кириш сўзи билан очди.

ОҲИЧК қитъамизда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мамлакатлар ва халқлар фаровонлигини оширишга қаратилган халқаро форумдир.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кенгашга бугунги кунда минтақа ҳудуди ва аҳолисининг 90 фоизини қамраган 27 давлат аъзо. Саккиз мамлакат ва бешта нуфузли халқаро тузилма - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Араб давлатлари лигаси, Халқаро миграция ташкилоти, Туркий тилли мамлакатлар Парламент ассамблеяси унинг кузатувчиларидир.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Ўтган йилларда ушбу тузилманинг Қозоғистон, Туркия ва Хитой раислигида тўртта саммити бӯлиб ӯтган. Бу галги учрашув «Хавфсиз ва янада равнақ топган минтақа сари ягона ёндашув» мавзусида ўтказилмоқда.

Мажлис кун тартибидан минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ўзаро келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш, терроризм ва экстремизмга, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш, аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга доир долзарб масалалар ўрин олган.

Фото: Президент матбуот хизмати

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг