«G20» саммитида якуний декларация қабул қилинди
30 ноябрь-1 декабрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда бўлиб ўтган «G20» саммитида якуний декларация қабул қилинди.
Декларация 31 бўлимдан ҳамда вазирлар ва ишчи гуруҳ даражасида қабул қилинган ҳужжатлардан ташкил топган.
Халқаро савдо ташкилоти
Декларация бўлимларидан бири Халқаро савдо ташкилотини қайта ташкил этиш зарурлигига бағишланган. Ушбу вазифанинг қай даражада бажарилганлиги кейинги йилги саммитда Японияда кўриб чиқилади.
Иқтисодиёт
«G20» давлатлари иқтисодиётнинг ўсиши учун барча сиёсий воситалардан фойдаланишларини тасдиқлади. Саммит иштирокчилари иқтисодий ўсиш ва нархлар турғунлигини тартибга солиш учун валюта ва савдо сиёсатини олиб боришларини маълум қилишди.
Миграция
«Йигирматалик» раҳбарлари мажбурий миграция сабабларини бартараф этиш устида ишлашга келишди.
«Қочоқларнинг кенг миқёсдаги кўчишлари гуманитар, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий оқибатларни келтириб чиқармоқда. Биз мажбурий миграциянинг сабабларини бартараф этиш ва гуманитар ёрдамга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжни қондиришда ҳамкорликдаги ҳаракатларнинг катта аҳамиятини тасдиқлаймиз»,- дейилади ҳужжатда.
Декларацияга ушбу бўлимнинг киритилишига Испания муваффақ бўлди. Испания «G20»нинг расмий аъзоси бўлмасада саммитда таклиф этилган мамлакат сифатида қатнашади.
Иқлим
Декларациянинг яна бир бўлими Иқлим бўйича Париж келишувига бағишланган. Мамлакатлар унинг бажарилишини таъминлашга келишишди. Хусусан, улар бир пайтнинг ўзида иқтисодий ўсиш ва ривожланишни сақлаган ҳолда иқлим ўзгаришига қарши курашишни мақсад қилишган.
Аввалроқ бу келишувдан чиқиб кетган АҚШ ҳам бу қарорни тасдиқлади.
Навбатдаги саммит 2019 йили Японияда, 2020 йили Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter