Мудофаа вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Фарҳоджон Ортиқов.
Ўзбекистон Президентининг фармойишига кўра, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, полковник Фарҳоджон Набижонович Ортиқов лавозимидан озод этилиб, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ортиқовнинг ўрнига округ қўшинлари қўмондони этиб Шарқий ҳарбий округига қарашли Ғурумсарой гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида командир лавозимида хизмат қилиб келаётган полковник Дилшод Садуллоевич Чориев тайинланган.

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter