Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев: ўқитувчиларнинг ойлиги икки баробарга оширилади

Мирзиёев: ўқитувчиларнинг ойлиги икки баробарга оширилади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевга кўра, муаллимларнинг ойлиги икки баробарга оширилади. 

«Илғор технологияларни биладиган, дарс бериш ва ўқувчилар билимини баҳолашда янгича ёндашадиган муаллимларни қўллаб-қувватлаймиз.

Энди, муаллимларнинг нафақат билими, балки малака ва маҳоратини ҳам баҳолаб, малака сертификатини бериш тизими жорий этилади.

Малака сертификатини олган ўқитувчига 70 фоиз қўшимча ҳақ тўланади (ҳозирда энг юқори устама 40 фоиз).

Умуман, келгуси етти йилда муаллимларнинг ойлик маоши 2 карра оширилади», – деди номзод.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг