Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лукашенко: «Дунё хавфли бўлиб қолди»

Лукашенко: «Дунё хавфли бўлиб қолди»

Александр Лукашенко.

Фото: «РИА Новости»

«Ўтган йили дунёда битта ҳам қуролли можаро бартараф этилмади, бундан ташқари, кескинлик ўсишда давом этмоқда», — деди Беларусь президенти Александр Лукашенко. Бу ҳақда «РИА Новости» ёзмоқда.

«Дунё нафақат хавфли бўлиб қолди, балки ҳозирги кунда тўқнашувларнинг географияси ва кўлами кенгайишини кузатишимизга тўғри келмоқда, бу эса кескинликнинг мунтазам ошиб боришига олиб келади», — деди Беларусь раҳбари республика Хавфсизлик кенгашининг мажлисида.

«Анчадан буён янги йилни бундай таҳликали вазиятда кутиб олмаган эдик», — дея Лукашенконинг сўзларидан иқтибос келтиради «Спутник».

«Давлатлар ва блокларнинг сиёсий қарама-қаршилиги миллий стратегияларда қонунийлаштирилди. Узоқ вақт давомида биз буни очиқдан-очиқ эшитмаган эдик», — деди президент. Лукашенконинг айтишича, бундай таранг вазият ўтган асрнинг ўрталаридан бошланган ва у ҳамон давом этиб келмоқда.

«Биз айрим мамлакатларнинг ядро қуролларини рўкач қилиши, Шарқий Европа минтақасининг ҳарбийлашиши ва қўшни давлатларнинг ҳарбий салоҳиятини мисли кўрилмаган даражада кенгайтиришидан ташвишдамиз. Бу уларнинг қуролли кучлари сонининг ва мудофаа харажатларининг кўпайишини ҳам ўз ичига олади», — деди Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ мудофаа харажатлари ва ядро қуролларини такомиллаштириш учун конгрессдан 716 миллиард доллар талаб қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг