Кун фотоси: Жо Байден ва Фурқат Сидиқов
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов илк марта Оқ уйга ташриф буюргани ва президент Жо Байденга ишонч ёрлиғини топшириш маросимида қатнашгани ҳақида хабар қилган эдик.
Фурқат Сидиқов президент Жо Байден билан тушган суратини эълон қилди.
«Президент Жо Байден билан учрашиш катта шараф. Мен халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, стратегик шериклигимизни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қиламан», дея қайд этди Фурқат Сидиқов ўзининг твиттердаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 3 март куни Олий Мажлис Сенати томонидан номзоди маъқулланган Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида иш бошлаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter