Кичик Буш АҚШ ҳукуматини Путин билан «эҳтиёт бўлиб муомала қилиш»га чақирди
АҚШнинг собиқ президенти кичик Жорж Буш расмий Вашингтонни Россия раҳбари Владимир Путин билан муносабатда эҳтиёт бўлишга чақирди. У бу ҳақда «Fox Business»га берган интервьюсида маълум қилган.
Бушнинг сўзларига кўра, Путин «ақлли тактик» ҳисобланади.
«Муаммо шундаки, у кўп масалаларга «Мен ютишим ва АҚШ ютқазиши керак» қабилида ёндашади. Путиннинг Совет Иттифоқи энди мавжуд бўлмаса ҳам, унинг таъсир доирасини тиклашга ҳаракат қиладиган агрессив инсонлигидан ҳайратланмайман», — деган Жорж Буш.
У, шунингдек, Путин билан музокарада иродали бўлиш кераклигини айтган.
«Жанговар эмас, айнан иродали бўлиш лозим», — дея урғу берган собиқ президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter