Каттақўрғон ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлимига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда. Каттақўрғон ИИБ бошлиғи лавозимини подполковник Жўраев Фарход Эшбоевич эгаллади.
Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ички ишлар бўлимида ўғирликда айбланган аёл ИИБ ходими Санъат Умаров томонидан ечинишга мажбур қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter