Теледебат ҳақида фикрлар: ижобий томонлар нимада?
Мана кўпчиликни қизиқтирган Президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасидаги баҳс-мунозараларни «Ўзбекистон24» телеканали орқали кузатдим. Бу ҳақда кўп гапириш, турли хил фикрларни айтиш мумкин. Лекин мен ижобий ёндашувчи сифатида, ўзимга ёққан айрим жиҳатлари бўйича фикрларимни айтмоқчи эдим:
- биринчидан, теледебат ноодатий ҳолда биринчи қадам сифатида янги форматда ташкил этилди. Шунга гувоҳ бўлдимки, номзодларнинг вакиллари аҳолини қизиқтираётган долбзарб масалаларга нисбатан ўзларининг ёндашув ва позицияси борлигини кўрсатди;
- иккинчидан, тортишувларда партиялар вакилларининг бир-бирига нисбатан қарама-қарши таклифларни илгари суриши ҳамда эътироз билдирган ҳолатлари бўлса ҳам, улар баҳсларда умумий мақсад бирлигини намойиш этишди.
- учинчидан, нарх-наво, ташқи қарз ва мамлакатдаги монополия ҳақидаги баҳслар қизиқрали бўлди.
Фарход Примов,
юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter