Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ривожланган давлатлар бу қотилликларга кўз юммоқда» — Шавкат Мирзиёев Ғазо ҳақида

«Ривожланган давлатлар бу қотилликларга кўз юммоқда» — Шавкат Мирзиёев Ғазо ҳақида

Шавкат Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида ОАВ вакилларига баёнот берди. Унда Ғазо фожиасига алоҳида тўхталди:

«… Бугун халқаро ҳамжамиятнинг, жумладан, Ғарб давлатларининг фожиага бўлган муносабати бизни қаттиқ хавотирга солмоқда. Амалда иккиёқлама стандартлар кузатилмоқда. Демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилган ва уларнинг ҳимоясида турган етакчи, ривожланган давлатлар бу қотилликларга, бу ваҳшийликларга кўз юммоқда. Албатта, зўравонликни тўлиқ тўхтатиш ва тинчлик жараёнини бошлаш керак. Ғазо фожиаси ҳалигача ҳал қилинмаган Исроил-Фаластин зиддиятининг аянчли оқибатларидир. Барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун мустақил ва озод Фаластин давлати ташкил этилиши шарт. Аслида Фаластин муаммоси бутун Яқин Шарқ муаммосидир.

Ўзбекистон ана шу ўткир муаммо бўйича Туркия президенти Эрдўғон жаноби олийларининг билдираётган адолатли ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, биз муқаддас динимизнинг асл инсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб этиш борасида олиб бораётган ишларимиз бўйича ҳамкорликни давом эттирамиз», дея баёнот берди Ўзбекистон раҳбари.

«Ўзбекистон заминида туғилиб, камол топган, мусулмон оламида юксак эътироф этилаётган мутафаккирлар - Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳовуддин Нақшбанд каби улуғ зотларнинг бебаҳо маънавий-маданий меросига қардош турк халқининг диққат ва эътибори тобора ортиб бораётганини мамнуният билан таъкидладик.

Ҳурматли Эрдоган жаноби олийларининг Ислом динига қарши ҳар қандай салбий ҳаракатларга нисбатан қатъий позицияси ҳам алоҳида эҳтиром ва эътирофга лойиқдир. Биз ҳозир мураккаб вазиятда динимизга қарши ёвуз кучларнинг турли хуруж ва босимларига биргаликда жавоб қайтаришга келишиб олдик».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг