Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳотамжон Кетмонов янги лавозимга тасдиқланди

Ҳотамжон Кетмонов янги лавозимга тасдиқланди

Фото:«Gazeta.uz»

Ҳукумат қарори билан Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Ҳ. Кетмонов илгари Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган. Жорий йилнинг 1 июнь куни Ҳотамжон Кетмонов бошқа ишга ўтганлиги боис, ўз ҳоҳишига мувофиқ партия етакчилигидан озод этилишини сўраб, ариза билан Пленум аъзоларига мурожаат этган ва унинг аризаси қаноатлантирилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг