Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Каталониянинг собиқ раҳбари Германияда қўлга олинди

Каталониянинг собиқ раҳбари Германияда қўлга олинди

Фото: «mir24.tv»

Германияда бугун, 25 март куни Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон ҳисбга олинди. Сиёсатчини ушбу мамлакат чегарасида ушлашди. Бу ҳақда «mir24.tv» хабар берди.

Бундан бироз аввал Финландия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Испаниядан Пучдемонни топшириш ҳақида сўров олган эди. Аммо фин полицияси уни ушлашга улгурмади: сиёсатчи Бельгияга ўтиб кетди.

Мавзу доирасида: Каталония ва Курдистон: кимга нима керак?

Испания олий суди Каталониянинг собиқ раҳбарини қўлга олиш бўйича ордер берган эди. Унга давлат тўнтариши ва норозиликни юзага келтиришни ташкил этиш айби қўйилган. Пучдемонга қўйилган бу айбловлар исботланса, у 25 йилга озодликдан маҳрум бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг